«ақш элчихонаси» тегли мақолалар


АҚШ, Испания, Италия ва Грециянинг Киевдаги элчихоналари «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» туфайли ёпилди
20 ноябрь 2024, 17:39

АҚШ, Испания, Италия ва Грециянинг Киевдаги элчихоналари «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» туфайли ёпилди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» ҳақида маълумот олгач, ишини вақтинча тўхтатди. Киевдаги Испания, Италия ва Греция элчихоналари ҳам «ҳаво ҳужумлари хавфи юқорилиги» сабабли ёпилди. Айтилишича, бу Россиянинг дрон ва ракета зарбалари таҳдиди билан боғлиқ.

АҚШ билан қўшма лойиҳа Ўзбекистонга 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этиш имконини берди
2 октябр 2024, 18:07

АҚШ билан қўшма лойиҳа Ўзбекистонга 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этиш имконини берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Ҳудудгазтаъминот» ҳамда Climate Compass шуъба корхонаси GasGreen Asia’нинг қўшма лойиҳаси натижаларини эътироф этди. 2023 йил март ойидан буён 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқиши бартараф этилди, шу сабаб чиқинди ҳажми қисқарди ва миллионлаб доллар иқтисод қилинди.

АҚШдан Ўзбекистонга соя шроти илк бор тижорий мақсадда олиб келинди
20 август 2024, 16:49

АҚШдан Ўзбекистонга соя шроти илк бор тижорий мақсадда олиб келинди

Ўзбекистонга АҚШдан биринчи марта соя шроти тижорий мақсадда импорт қилинди: 150 тонна соя шротининг илк партияси мамлакатга етиб келди. Маҳсулот гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирувчилар учун муҳим озуқа ҳисобланади. Мамлакатга соя шроти шу вақтгача Аргентинадан кириб келарди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди
9 июнь 2024, 09:12

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди

10 июндан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширади. Ариза берувчилар энди суҳбатга ёзилишдан олдин виза тўловларини амалга ошириши керак бўлади.

АҚШ ҳаво сифати индекси Ўзбекистонникидан қанчалик фарқ қилади? Профессор Жей Тёрнер шарҳи
30 апрель 2024, 22:40

АҚШ ҳаво сифати индекси Ўзбекистонникидан қанчалик фарқ қилади? Профессор Жей Тёрнер шарҳи

Америка ҳаво сифати индекси бир усулда, Ўзбекистонники эса бошқа усулда ҳисобланади. IQAir сайтиники ҳам алоҳида. Бу ҳақда Сент-Луисдаги (АҚШ) Вашингтон университети профессори Жей Тёрнер сўзлаб берди. У нафақат миллий, балки ҳудудий стандартларни ҳам қабул қилиш муҳим эканлигини қайд этди.

АҚШ элчихонаси Америкага ноқонуний равишда борганларни депортация қилиш давом этишини билдирди
4 март 2024, 13:14

АҚШ элчихонаси Америкага ноқонуний равишда борганларни депортация қилиш давом этишини билдирди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга хавфсиз ва қонуний йўллар орқали сафар қилишга чақирди. Элчихона Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаганларни депортация қилиш ишлари давом эттирилишини билдирган.

USTDA Жиззахда рақамли сув бошқаруви лойиҳасини якунлади
3 март 2024, 16:32

USTDA Жиззахда рақамли сув бошқаруви лойиҳасини якунлади

Американинг «Nobel Systems» компанияси ва «Ўзсувтаъминот» ҳамкорлигидаги «Digital Twin» рақамли лойиҳаси якунланди. Бунинг учун АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги 430 минг доллар грант маблағи ажратган. Рақамли сув бошқаруви лойиҳаси икки йил давомида Жиззах шаҳрининг учта маҳалласида амалга оширилди.

АҚШ элчихонасининг ўзини ўзи ҳимоялаш курсларини яна 60 дан зиёд хотин-қиз тамомлади
19 январь 2024, 12:07

АҚШ элчихонасининг ўзини ўзи ҳимоялаш курсларини яна 60 дан зиёд хотин-қиз тамомлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан хотин-қизлар учун ташкил этилган ўзини ўзи ҳимоя қилиш машғулотлари (Self Defense Camp)ни яна 60 дан ортиқ иштирокчи тамомлади. «Ҳукумат бу лойиҳани мактаб ё бошқа таълим муассасаларида йўлга қўйишни маъқул топса, ҳамкорликка тайёрмиз», — деди АҚШ элчиси.

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
27 ноябрь 2023, 14:33

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023 (Грин кард) дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу мавсумда лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиққан, берилган визалар сони эса 3100 дан кўпроқни ташкил этган.

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди
3 октябр 2023, 10:49

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card дастури иштирокчилари учун 10 та маслаҳат эълон қилди. Элчихона лотереяда иштирок этиш бепул эканини эслатиб, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди
11 июль 2023, 09:38

АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича берган баёнотида Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш ва мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Хивадаги Тошҳовли саройи АҚШ кўмагида реконструкция қилинди
5 июнь 2023, 14:24

Хивадаги Тошҳовли саройи АҚШ кўмагида реконструкция қилинди

Хивадаги XIX асрга оид Тошҳовли саройини консервация қилиш лойиҳаси якунланди. Об-ҳаво ва нотўғри олиб борилган реставрация ишлари туфайли унинг безакли кошинлари ва ғиштлари парчаланганди. Лойиҳа учун маблағ АҚШ томонидан ажратилди.

Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида «Меҳрибонлик корпуси» кўмагида китоб бурчаклари ташкил этилди
4 май 2023, 12:29

Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида «Меҳрибонлик корпуси» кўмагида китоб бурчаклари ташкил этилди

«Меҳрибонлик корпуси» ва МакГоверн-Доул дастури томонидан Сурхондарё ва Қорақалпоғистондаги 58 давлат мактабгача таълим ташкилотларида китоб бурчаклари очилди. Ушбу муассасаларга тўрт тилда салкам 5800 та китоб ҳадя қилинган.

Ўзбекистондан АҚШ визаси учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этилди
6 февраль 2023, 11:30

Ўзбекистондан АҚШ визаси учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этилди

АҚШ 2022 йилда туристик ва ишбилармонлик визаси учун ўзбекистонликлар топширган аризаларнинг 47 фоизини рад этди, бу 2021 йилга нисбатан ёмонроқ, бироқ аввалги йилларга қараганда яхшироқ кўрсаткич саналади.

АҚШ ДХХ Чегара қўшинларига 200 дан зиёд инфрақизил монокулярларни тақдим этди
17 январь 2023, 21:39

АҚШ ДХХ Чегара қўшинларига 200 дан зиёд инфрақизил монокулярларни тақдим этди

АҚШ Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 225 дона FLIR инфрақизил монокуляр тақдим этди

АҚШ элчихонаси мамлакатга Мексика орқали киришга уринаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
3 январь 2023, 14:10

АҚШ элчихонаси мамлакатга Мексика орқали киришга уринаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали мамлакат ҳудудига киришга уринаётган ўзбекистонликларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишларидан огоҳлантирди.

Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилди
3 декабрь 2021, 20:04

Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилди

АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво тозалиги назорат станцияси маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш индекси 3 декабрь соат 18:00 ҳолатига кўра рекорд — 190 даражани ташкил қилмоқда.

АҚШ Ўзбекистонга иккита сейсмик станция учун ускуналар юборди
3 июнь 2021, 11:19

АҚШ Ўзбекистонга иккита сейсмик станция учун ускуналар юборди

АҚШ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказига Жиззах вилоятида иккита вақтинчалик сейсмик станциялар қуриш учун 14 минг долларлик ускуналарни топширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг